Шри-Ланкада янги президент сайланади
Жорий йилнинг 20 июль куни Шри-Ланка Парламенти амалдаги Президент Г. Ражапакса расман истеъфога чиққандан сўнг, яширин овоз бериш йўли билан янги давлат раҳбарини сайлайди.
Маълумки, мамлакат президентлигига уч нафар киши, жумладан, Бош вазир Ранил Викрамасингхенинг ҳам номзоди илгари сурилади.
Викрамасингхедан ташқари “Шри-Ланка халқ фронти” партиясидан Шри-Ланка Парламенти аъзоси Даллес Алахапперум ҳам ўз номзодини таклиф қилган. Шри-Ланка мухолифати аввалроқ, мамлакатнинг етакчи мухолифат бирлашмаси - “Бирлашган миллий кучлар” етакчиси Сажит Премадасани президентликка номзод қилиб кўрсатиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.
Янги президент Шри-Ланкани Г.Ражапаксадан қолган муддатда, яъни 2024 йил ноябрига қадар бошқаради.
The Guardian материаллари асосида
Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА