Шри-Ланкада Президент сайлови бўлиб ўтмоқда
Бугун, 16 ноябрь куни Шри-Ланкада Президент сайловлари ўтказилмоқда.
Бугун, 16 ноябрь куни Шри-Ланкада Президент сайловлари ўтказилмоқда.
Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 07.00да бошланиб, 17.00гача давом этади. 16 миллион сайловчи овоз бериши кутилмоқда.
Сайлов натижалари якшанба ёки душанба куни эълон қилинади.
Сайловда ўттиз беш номзод кураш олиб боради. Улар орасида иккита буддавий роҳиб, мусулмон жамоасининг тўрт ва диний озчиликнинг икки вакили бор. Бир нафар аёл номзод ҳам сайловда қатнашмоқда.
Шри –Ланканинг амалдаги давлат раҳбари қайта сайланишга хоҳиш билдирмаган. Мамлакат Бош вазири Ранил Векрамасингҳ ҳам президентлик пойгасида қатнашмайди. Aсосий кураш Шри-Ланкадаги мухолифат Халқ фронти вакили Готабай Ражапакса ва ҳукмрон Бирлашган миллий партиядан Сажит Премадаса ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Шри-Ланкада давлат раҳбари беш йиллик муддатга сайланади.