Шовотлик шифокорлар Шуманайда
Хоразм вилоятининг Шовот тумани шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, мавжуд касалликларни эрта аниқлаш, зарур тиббий тавсиялар бериш ҳамда тегишли мутахассислар кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Чекка ҳудудларда бу каби тиббий кўриклар ташкил этилиши аҳолига тиббий хизматларнинг қулай ва сифатли етиб боришини таъминлаш, касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, фуқароларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур ташаббус аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири