Шотландия Евроиттифоққа қайтмоқчи
Шотландия ҳукумат раҳбари Никола Стержен мамлакатнинг Европа иттифоқига қайтиш мақсадини иттифоқ раҳбариятига маълум қилди, дейилади “Рostimees.ee хабарида.
У, шунингдек, Шотландиянинг Бирлашган қиролликдан мустақил бўлиш борасидаги курашда етакчи бўлишга ваъда бериб, бу хусусдаги ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқишга чақирди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Шотландиянинг Бирлашган қироллик таркибидан ажралиб чиқиши ҳақидаги гаплар анчадан буён мавжуд.
Ҳукумат бу борада референдум ҳам ўтказган, лекин унда аксарият шотландлар Бирлашган қироллик таркибида қолишга овоз берганди.