Шоколад маҳсулотларининг турлари кўпаймоқда
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сифатли қандолатчилк маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналар сони кўпайиб бораётгани қувонарли ҳол. Бу энг аввало, сифатли маҳсулотни арзон нархларда харид қилиш истагида бўлган истеъмолчилар талабининг кучайиб бораётгани ҳамда маҳсулотимизнинг халқаро даражада рақобатбардошлиги билан боғлиқ.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ ўз навбатида, маҳаллий тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантириш учун кредитлар бериш орқали уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. «Polat Ramella» бренди остида шоколод маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Polat A.Sh» компанияси бу имкониятдан фойдаланди. Ушбу қандолатчилик фабрикаси “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ томонидан ажратилган кредит ҳисобига Туркиядан қайта ишланган хомашё сотиб олди. Бугунги кунда «Polat A.Sh» компанияси 70 номдаги шоколад маҳсулотлари, жумладан, карамель ва мевали начинкали шоколад конфетлар, оқ, қора ва сутли плитка шоколадларини ишлаб чиқармоқда. Ўзига хос таъмга эга шоколад пастасининг эса бозори чаққон.

Компаниянинг автоматлашган қувватлари йилига 350 тонна шоколад маҳсулотини ишлаб чиқариш имконини бермоқда. Айни пайтда фабрикада 40 нафарга яқин ходим меҳнат қилмоқда. Бироқ компания вакиллари келгусида ишлаб чиқариши кенгайтиришни режалаштиришмоқда, демак иш ўринлари сони ҳам ошади. «Polat A.Sh» компанияси келажакда ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бирга, ширинликни ёқтирувчиларни янада мазали маҳсулотлар билан хурсанд қилиш мақсадида маҳсулот турини кенгайтириш, нафақат ички бозорни, балки бошқа мамлакатлар бозорларини ҳам фаол ўзлаштириш ниятида.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият миллий банки” АЖ матбуот хизмати