Шоир таваллудига бағишланди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Гидротехника қурилиши факультети ташаббуси билан Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди.
Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари, талабалар, ёш ижодкорлар ҳамда шеърият мухлислари иштирок этди.
[gallery-2599]
Абдулла Орипов ҳақида сўз кетганда ўзбекнинг танти ва жайдари фарзанди кўз олдимизда гавдаланади. Ўзбекларга хос донишмандлик, бағрикенглик, хокисорлик ва андиша Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига сингиб кетган. Шоир ўз халқининг овози, орзу-умидлари ва инсон қалби изтиробларининг ифодачисидир.
Институтда адибнинг ижодини тарғиб қилиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, шоир ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган кўплаб маънавий-маърифий, бадиий ва ижодий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Темур МАМАДАМИНОВ(сурат), ЎзА