Шижоат ва эзгу мақсад билан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Бағдод тумани “Қўшчинор” МФЙда яшовчи Ҳожимуҳаммад Муҳаммадалиев шижоатли ёш тадбиркорларимиздан.
– Бағдод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаб, болаликдаги орзуим – тадбиркор бўлиш ҳаракатларини бошлаганман, - дейди Ҳожимуҳаммад. – Пайпоқ ишлаб чиқарадиган цех очмоқчи эдим, лекин оиламизда бизнесга тикиш учун ортиқча маблағ топилмаган. Чорасиз қолиб, тушкунликда юрган бир пайтимда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси мушкулимни осон қилди. Ушбу жамғарма ходимлари бизнес-режам билан танишиб, менга 66 миллион сўм имтиёзли кредит ажратди. Туман ҳокимлиги вакиллари ҳам қараб турмади. Уларнинг маслаҳати ва кўмагида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида яна 34 миллион сўм имтиёзли маблағга эга бўлдим. Бу пулларга 3 та пайпоқ ишлаб чиқарадиган ускуна сотиб олдик ва тадбиркорликдаги дастлабки қадамимизни ташладик.
[gallery-21300]
Ишни пайпоқ ишлаб чиқаришдан бошлаган Ҳожимуҳаммад бугунги келиб йилига 1,5 миллиард сўмга яқин пул айланмасига эга хусусий корхонани юритмоқда. Эндиликда ишлаб чиқариш ускуналарини ҳам маҳаллийлаштиришни йўлга қўйган. Корхонасида қурилиш материаллари, нон ва қандолат маҳсулотлари, чорва ва паррандалар учун озуқалар тайёрланадиган элликка яқин ускуналар ишлаб чиқариляпти. Маҳсулотлар фақат ички бозорда харидоргир бўлиб қолмай, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
– Яқинда иккита замонавий юк машинаси сотиб олиб, логистика хизмати кўрсатишга киришдик,– дейди Ҳожимуҳаммад. – Энди тадбиркорларимизнинг маҳсулотларини МДҲ давлатлари ва Хитойга етказиб бериш имкониятига эгамиз. Янги иш ўринлари яратиш, иқтисодиётимиз ривожига баҳоли қудрат ҳисса қўшиш ниятида кўзлаб турган режаларимиз ҳали кўп.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3yANeq9W8LQ?si=fjrrqa4lh9wQZhNB" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА