Ширин шаҳрида махсус курслар ташкил этилади
Саудия Арабистонининг “АСWА Поwэр” компанияси бош мэнежери Жон Заида, Шамол проектлари бош директори Бахтиёр Ишнаев ҳамда компаниянинг бошқа вакилларидан иборат делегация Сирдарё вилоятидаги Ширин энергетика коллежида бўлди.
Делегация аъзолари коллежда яратилган шароитлар, махсус ўқув- амалиёт хоналари билан таништирилди. Сўнг шаҳар секторлари раҳбарлари, Сирдарё ИЭС, коллеж раҳбарияти ҳамда компания вакиллари иштирокида иқтидорли ўқувчилар билан учрашув ташкил қилинди. Унда компания вакиллари томонидан кафолатланган бандлик асосида 2023-2024 ўқув йилида коллежни тамомлаган битирувчилардан 56 нафарини “Номас” дастури бўйича “Шамол энергияси”, “Қуёш энэргияси” ва “Буғ-газ турбина қурилмалари” йўналишлари бўйича бир йиллик махсус курсларда ўқитишни ташкил этишга келишилди.


Шамол электр станциялари қурилаётган ва қурилиши мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларидан 48 нафар коллеж битирувчисини Ширин энэргетика коллежида ташкил этиладиган махсус курсларда ўқитиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида махсус курсларни ташкил этиш ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойидан ўқув жараёнларини бошлаш юзасидан шартнома ва келишувлар имзоланди.



Ш.Суяров, ЎзА мухбири