Шифохонада қулай шароитлар яратилди
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг терапия ва болалар бўлими қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, маҳалла нуронийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Тадбирда Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонни қуришда барча соҳа ва тармоқлар қатори аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат марказида бўлиб келаётгани, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самарасини бераётгани, халқаро талаб ва андозаларга мос тизим яратилгани ва бу борада ишлар жадаллик билан олиб борилаётганини таъкидлади.


Фойдаланишга топширилган терапия ва болалар бўлими замон талабларига мос, жаҳон стандартлари асосида қурилган бўлиб, фуқаролар учун барча қулайликларга эга.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари