Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ташаббуси билан ШҲТ халқларининг маданий мероси ва бой анъаналарини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 145-мактаб билан ҳамкорликда ШҲТ мамлакатлари халқлари тўй мароисмлари билан боғлиқ анъаналарга бағишлаб танлов ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад аъзо давлатларнинг бой тарихий ва маданий хилма-хиллигини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, шу орқали халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат туйғуларини, дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришдан иборат.

Табиийки, миллий куй-қўшиқлар, либослар, маросимлар ва тўйга оид турли урф-одатлар ҳақида ҳикоя қилувчи ижодий ишлар тадбир иштирокчилари ва ҳакамлар ҳайъатида катта қизиқиш уйғотди.

Иштирокчилар Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Беларусь ва Покистон давлатларига хос тўй маросимларидан парчалар, тақдимотлар намойиш этишди. Турли халқлар миллий анъаналарини ижодий ишлари орқали кшрсатиб беришди.

Марказ директори Қобилжон Собиров ўзаро мулоқот, ҳурмат ва ҳамкорликка асосланган халқ дипломатияси мавжуд дўстлик ва ишончни мустаҳкамлашда самарали восита экани, бундай танловлар ёшларда нафақат турли халқлар маданиятини ўрганиш, балки ўзларини умумий мақсад йўлида қадриятлари бирлашган жамиятнинг фаол аъзоси сифатида ҳис қилиш учун имкон яратишини алоҳида таъкидлади.

Якунда барча иштирокчилар сертификат, марказ томонидан тайёрланган махсус совғалар билан тақдирланди. Энг сара ижодий ишлар ШҲТ доирасида турли усулда тарғиб қилиниши режалаштирилди.

Қайд этиш жоиз, бундай тадбирлар нафақат миллий анъаналарни кенг оммага таништиришга кўмаклашади, балки янги маданий лойиҳалар учун мустаҳкам замин яратиш вазифасини ҳам бажаради. Шунингдек, халқларни бир-бирига янада яқинлаштириш, маданий мулоқотни ривожлантиришга ҳисса қўшишда муҳим қадам ҳисобланади. Ёшлар ўртасида муҳим маданий алмашинув воситасига айланади.

Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Ғ.Хонназаров,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ халқларининг тўй маросимлари намойиш этилди