Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларининг улуши сўнги 3-4 йилда 50-51 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакатнинг ШҲТдаги иштирокида савдо сотиқдан ташқари яна бир муҳим жиҳат бор. Тошкентда ШҲТнинг минтақавий антитеррор маркази жойлашган. Бу эса ўзаро хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистоннинг ўрни муҳимлигини кўрсатади. Умуман, ташкилот ташкил этилганидан Ўзбекистон унинг ишида фаол иштирок этиб келмоқда. ШҲТ доирасида савдо, инфратузилма ва транспорт тармоқларини ривожлантириш ҳамда аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган кўплаб ташаббусларни илгари сурган.

ШҲТ фаолияти унинг Циндаодаги штаб-квартирасидан мувофиқлаштирилади. Унинг бир неча ҳудудлари бор. 108 квадрат километр майдонда транспорт логистика тизими, денгиз порти, темир йўл ва махсус аэропорти жойлашган. Уларнинг барчаси ягона бошқарувга бирлаштирилган. Бу ерда ЕвроОсиё мамлакатлари билан ШҲТ доирасида товар айрибошлаш ташкил этилган. 23 та давлатга товарлар шу ердан юборилади ва аксинча шу ерга келтирилиб кейин тарқатилади. Унинг таркибида Pearl International Expo Center – ШҲТнинг доимий фаолият кўрсатувчи халқаро кўргазмаси ишлаб турибди. Яна бир жиҳати шундаки, халқаро иқтисодий алоқалар мутахассисларини ўқитиш ҳамда малакасини ошириш учун бу ерда ихтисослашган институт ҳам очилган.

Марказ ШҲТ доирасидаги барча даражада ташкил этиладиган учрашувларни мувофиқлаштиради, логистика ва товар айрибошлашни қўллаб-қувватлайди, илмий – тадқиқот ва таълим соҳасини юритади ҳамда форум, кўргазмалар уюштиради. Шундай қилиб, Циндао ШҲТни ҳаракатга келтирувчи муҳим шаҳарга айланди.

Бугун бу ерда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар журналистлари иштирокида “Буюк ипак йўли” бирлаштиради, ШҲТ ўзаро манфаатга етаклайди” шиори остида медиафорум ўз ишини бошлайди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Циндао, Хитой

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ – ўзаро манфаатлар бирлиги