Бу дунёда ҳар кимнинг ва ҳар нарсанинг ўз номи бор. Номлар аслида бир нарсадан иккинчисини фарқ қилиш учун қўлланади. Бир кишидан иккинчисини, бир ҳайвондан иккинчи ҳайвонни, бир ўсимликдан иккинчи ўсимликни ёки бир жойдан иккинчи жойни ажратиш учун ном қўйилади. Улар атаб қўйилгани учун тилшуносликда атоқли отлар, дейилади ва доимо бош ҳарфлар билан ёзилади.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонуни ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар давомида кўплаб жой номлари, уларнинг ёзилиши, келиб чиқиш тарихи ҳақида маълумотлар тўплашга тўғри келмоқда. Шу сабабли географик объектларнинг номларини ўрганувчи Топонимика фани соҳалари билан ҳам шуғулланишга тўғри келмоқда. Топонимика (юнонча топос-жой, макон, онима-ном, исм) – номшунослик(ономастика)нинг топонимлар, уларнинг вужудга келиши, тараққиёт қонунларининг амал қилишини ўрганувчи бўлими бўлиб, у ўз навбатида Ойконим (юнонча ойкос-турар жой, макон, оним-ном, исм) – аҳоли турадиган ҳар қандай жойнинг атоқли отлари; Ороним (юнонча орос – тоғ, онима – ном, исм) – тоғ, тепа, сой, қир, дара ва адир каби табиий орографик объектлар номи; Гидроним (юнонча ҳидро – сув, намлик ва оним – ном, исм) – табиий ёки инсон томонидан яратилган ҳар қандай сув объектлари, шу жумладан, океанлар, денгизлар, дарёлар, қудуқ ва сув омборларининг атоқли отлари; Антратопонимлар( юнонча антрос – одам) – киши номлари билан аталган жой номлари; Этнотопонимлар (юнонча этнос – халқ) – турли халқ, уруғ-аймоқ, тўда, гуруҳ номлари билан аталган жой номлари каби бир неча турларга бўлинади. Шунингдек, Ойконимларнинг ўзи яна Астионимлар – шаҳар типидаги аҳоли пунктлари номлари ва Комонимлар – қишлоқ типидаги аҳоли пункти номларини ўрганувчи қисми ҳисобланади.  

ХАЛҚ МЕРОСИ БИЛАН БОҒЛИҚ НОМЛАР  

Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонуни Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ҳамда мероси билан боғлиқ жой номларини муҳофаза қилиш, асоссиз ўзгартириш, миллий анъаналаримизга ёт бўлган номлар берилишининг олдини олишни таъминлайди.  

Демак, жой номлари қонун билан қўриқланган, тил қоидалари орқали меъёрлаштирилган ҳужжатлар ҳисобланади. Географик объектларнинг давлат реестрига Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани базасига 116 та қишлоқ аҳоли пунктлари номлари киритилган. Ушбу номларнинг айримлари жамият тарихида бўлиб ўтган хилма-хил воқеа-ҳодисалар, айримлари уруғ номлари, айримлари шу ҳудудда яшовчи аҳолининг хўжалик фаолияти ва айримлари шу жойнинг табиий шароити (рельефи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси)дан келиб чиқиб номланган. Бу номларнинг айримлари асрлар оша турли орфоэпик ва орфографик жиҳатдан ўзгариб, шеваларда ўз шаклича сақланиб қолган.  

Масалан, Қамаши номи билан туман, шаҳар ва кўча номлари аталади. Аслида бу ном – Қамайчи бўлган. Чунки, ҳудудда Қамай деган қишлоқ номи бўлиб, у "Қолмай" сўзидан ясалган бўлиб, қадимда ҳар жойдаги бозорларга савдо қилиш учун ҳар сафар қолмай боришган. Кейинчалик бу ном уруғ номига кўчган. Демак, этнонимдан қишлоқ номи яралган. Бу ҳудудда ҳунармандчилик , деҳқончилик ва чорвачилик ривожланган. Ҳозирги кунда ҳам бу ерда яшовчилар ўтов тикади, Қамай кашта ва қуроқлари, Қамай қовунлари билан бутун воҳага ном таратган. Қамайчи, қамайлик сўзлари йиллар давомида Қамаши бўлиб ўзгарган.  

Жомбўз – қишлоқ номи, ўзлашмаган, ҳайдалмаган бўз тупроқли ердаги сарой номидан келиб чиққан. Жом-қадимда ём (13-17-асрларда, хусусан, муғиллар ҳукмронлиги ва ундан кейинги даврларда бекат, сарой ) бўлиб, қишлоқ шевасида (жиловчи қипчоқ) жом шаклида талаффуз қилинган ва Жомбўз сўзи жой номига қўйилган.  

Оқдаҳана – қишлоқ номи эса, оқдахна – (оқ – оқмоқ, дахна – тор дара, дарё) тоғ бағридан бошланиб, қор сувлари эриб оқадиган дара, дарё маъносини билдирган. Йиллар давомида оқдаҳана деб талаффуз қилиниши орқали, шевада жой номи Оқдаҳана бўлиб сақланган.  

Чангак – қишлоқ номи бўлиб, тожик тилида сангоҳ ( тошли майдон, тошли жой) ўзбеклар талаффузида Чангак жой номи бўлиб кетган.  

Қарангқул – қишлоқ номи халқ афсоналарида турлича таърифланади. "Боғобод" маҳалласи ҳудудида қадимда кўл бўлиб, унга қуёш нурини баланд тоғ тўсиб турганлиги сабабли ёруғлик тушмаган, шунинг учун уни халқ Қоронғикўл деган, айрим манбаларда қорақўлли дев яшаган деб, Қоронқўл деб талаффуз қилишади. Бу ном Қашқадарё топонимларида Қарангқул –  (ғаланг – йирик тошли, қул – яйлов) Ғаранг қул бирикмаси шевада Қарангқул деб талаффуз қилингани ва жой номига кўчганлиги баён қилинади. Ҳозир ушбу ном давлат реестрида Қоранқўл деб нормаллаштирилган ва ҳужжатларда ҳам шундай юритилади.  

Қадимда ўзбеклар қабристон сўзини «азизтепа» деб аташган экан. Қамашидаги Азлартепа қишлоғи номи ҳам «азизлар тепалиги» сўзидан қисқариб, халқ тилида Азлартепа шаклида талаффуз қилингани маълум.  

Жўйбекназар номи эса Жўй – тожик тилида ариқ, сой маъносини билдириб, жўйи Бекназар ( Бекназар қурган ариқ маъносида) сўзи Жўйбекназар, айрим манбаларда Жойбекназар (Бекназарнинг жойи) деб юритилган ва у жой номига айланган.  

Ёртепа ҳудуди Қамаши туманининг катта қисмини ташкил этади. Бу ҳудуд асосан тепаликлардан ташкил топган ва шу билан биргаликда ҳозирги кунда ҳам катта жарлик ҳудудни кесиб ўтади. Бу жарлик қадимдан кучли сел тошқинлари келиши натижасида пайдо бўлган. Шу сабабли аҳоли деярли тепаликлардан иморатлар қуришган. Жой номини аҳоли ҳанузгача ўз шевасида Жартепа деб айтишади, бироқ кейинчалик ҳужжатларда Ёртепа шакли ёзилгани учун жой номи шундай атаб келинмоқда.  

Қадимда чўпонлар совуқ тушиши билан тоғлардан қайтиб, адирларда, чўл жойларда ўтовлар тикишган ва қишлайдиган манзилларини Қишлиқ (қиш фаслида яшайдиган жой) деб номлашган. Кейинчалик бу жойларда аҳоли яшай бошлаган ҳамда қишлоқларига Қишлиқ деб ном берганлар ва яна айрим манбаларда ўзбек уруғлари орасида Қишлиқ номи бўлиб, уруғ номи шевада Қишлиқ деб талаффуз қилинган ва шундай ёзилганлиги айтилган.  

Қипчоқ лаҳжасида ҳалигача одамлар сариқ рангини «сори» деб талаффуз қилишади. Саритепа қишлоқ номи эса сариқ ва тепа сўзларининг қўшилишидан ясалган. Айрим кишилар Саратепа – катта тепа маъносида аталган дейишади.  

Эгрисув қишлоқ номини аҳоли ҳанузгача Ийрисув деб талаффуз қилишади. Дарё ирмоқлари эгри-бугри бўлгани учун Ийрисув деб аталган. Бироқ ҳужжатда географик объектларнинг ўзбек тилида ёзилиш қоидалари асосида нормаллаштирилгани учун Эгрисув деб ёзилади.  

Оққишлоқ, Оқработ, Оқгузар каби қишлоқ номлари оқ рангга ишора эмас, балки кенг, очиқ жой, майдон маъноларига нисбат берилиб, шундай номланган.  

Чит қишлоғи номи аслида чет, чекка маъносида (тоғли қишлоқларнинг четидаги яйловларга аҳоли чорвачилик қилиш учун кўчиб чиққан) номланган, бироқ у ерда тожик миллати қўшни яшагани учун Чит деб талаффуз қилинган ва шундай ёзилиб қолган.  

Бироқ, аҳоли ўртасида ўз яшаб турган жой номларининг тарихидан етарли билимга эга эмаслиги ортидан қилинган мурожаатлар сабабли Қозоқ ва Қаҳат қишлоқларининг номи (миллат номи ва қаҳатчилик салбий маъноли сўз деган маънода) қонун доирасида ўзгартирилган. Бу ҳолат келгусида ушбу жой номлари тарихи билан боғлиқ маълумотларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Туман комиссияси таркибидаги мутахассислар томонидан жой номларини асраб қолиш учун қонуннинг 5-моддасига асосан тарихий номларни тиклаш борасида зарур илмий маълумотлар йиғиш ишлари олиб борилмоқда.  

Шунингдек, қишлоқларнинг Сарой, Тўқбой, Қирғиз, Қозоқ, Қовчин, Қўнғирот, Қутчи, Араб, Дўрмон, Ширин, Қишлиқ, Қоҳат деб аталиши ёки Бойбўри, Эсабой, Чамбил, Қўнғирот, Хонтушди каби номлар билан аталиши биз яшаётган замин қадимий ва бой тарихий манбаларга эга эканлигидан далолат беради.  

«Ватан остонадан бошланади» дейди доно халқимиз. Бу остона биз туғилиб ўсган уй, кўча ва маҳалламиз, қолаверса, туманимиздир. Мана шу маконларнинг ҳар бири ўзига хос нарсаси учун қадрлидир. Ота-онамиз бизга атаб қўйган исм қанчалик муҳим бўлса, қаерлик эканлигимизни кўрсатувчи манзилимиз номлари ҳам бизга тегишли манбалардир.  

Биз истиқомат қилаётган кўча, қишлоқ, маҳалла номлари қадимийми ёки замонавийми, қандай бўлмасин уни борича ўзимизники деб биламиз. Унинг номидан ғурурланамиз. Шу номни доимо сақланиб қолишини истаймиз. Демак, биз яшаб турган заминнинг номи миллий меросимизнинг бир бўлаги. Уни авлодларимизга аслича етказиш шу жойда истиқомат қилаётган инсонларнинг бурчи саналади.  

Насиба Рўзиева, 
Қашқадарё вилояти, Қамаши туман ҳокими маслаҳатчиси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шеваларга кўчган жой номлари: сиз яшаётган кўча, қишлоқ, маҳалла номлари қадимийми ёки замонавий?