
Пойтахтимиздаги Шахмат академиясида шахмат бўйича Соҳибқирон кубоги II халқаро турнири бошланди.
Кеча мазкур нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.
Ўтган йилдан эътиборан ташкил этиб келинаётган ушбу турнирнинг бу галги баҳсларида дунёнинг 10 та давлатидан 60 нафарга яқин шахматчи иштирок этмоқда.
Халқаро турнир низомига кўра, рапид йўналишида ўтадиган халқаро турнирнинг соврин жамғармаси 20 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.
Мусобақа 9 турда ўтказилади. Муросасиз баҳслар 15 майга қадар давом этади.
ЎзА