Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича якунига етган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шамсиддин Воҳидов бронза медали билан биргаликда жорий йил Ҳиндистонда ўтадиган жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Кеча чемпионатнинг сўнгги 9-турида ҳамюртларимиз Шамсиддин Воҳидов – Нодирбек Ёқуббоев қарама-қаршилигидаги ўйинда муроса йўли танланди.

Ўтказилган мусобақалар сарҳисобига кўра, эркаклар ўртасида ғолиблик 7 очкога эга эронлик Данешвар Бардияга насиб этган бўлса, 2-ўринни ҳиндистонлик Сарин Ниҳал эгаллади.

Терма жамоамиз аъзоси Ш.Воҳидов 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига бронза медалига эга чиқди ва 6 минг АҚШ доллари соҳиби бўлди.

Эркаклар ўртасидаги якуний сарҳисоб натижаларига кўра 33 та мамлакатнинг 156 нафар шахматчилари орасида терма жамоамиз аъзоларидан Нодирбек Ёқуббоев 15, Муҳиддин Мадаминов 22, Муҳаммадзоҳид Суяров 55-ўринни эгаллагани, Ҳумоюн Бекмуродов ва Баҳром Баҳруллаев 4,5, Афрўзбек Собиров ва Асрорбек Омонов 4 очко жамғаришга муваффақ бўлгани ёш вундеркиндларимизнинг янги авлоди етишиб келаётганини кўрсатади.

Осиё чемпионатининг аёллар мусобақасида ғолиб ва совриндорлик хитойлик Сонг Юсинь, мўғулистонлик Бат-Эрдэнэ Мунгунзул ҳамда қозоғистонлик Ксения Балабаевага насиб этган вазиятда, терма жамоамиз аъзоларидан Афрўза Ҳамдамова 6,5 очко билан 8-ўринни, Гулруҳбегим Тоҳиржонова 6 очко билан 10-ўринни банд этди.

Шунингдек, шахматчи қизларимиздан Асал Салимова 5,5 очко билан 20, Гулдона Каримова ва Умида Омонова 39-40 қаторлардан, Нилуфар Имомқўзиева 51, Нодира Нодиржонова 53, Мадинабону Халилова 58-поғонадан жой эгаллади.

Маълумот учун айтиш лозимки, эркаклар мусобақасида кучли ўнликни эгаллаган шахматчилар 31 октябрь-27 ноябрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳамда 1 ва 2-ўрин соҳиби бўлган шахматчи-қизлар жорий йилнинг 5-29 июль кунлари Грузияда аёллар ўртасида ўтадиган жаҳон кубогида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Шамсиддин Воҳидов Осиё чемпионати совриндори!