Шахмат олимпиадасининг 3-туридаги рақибларимиз маълум
Бугун, 13 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Жаҳоннинг энг номдор шахмат жамоалари иштирок этаётган олимпиаданинг 3-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хорватия терма жамоаси билан, қизларимиз эса Венгрия терма жамоаси билан куч синашади.


Айтиш лозим, Хорватия 1-турда Малави терма жамоасини 4:0, 2-турда Қирғиз Республикаси вакиллари 3:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Шахматчи қизларимизга қарши дона сурадиган венгрияликлар бўлса 1-турда Пуэрто-Рикони 4:0, 2-турда Эквадор терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этган.
Т.Рўзиев, ЎзА