Шахмат: Нодирбек Абдусатторов "Chessable Masters"нинг гранд финалида
Маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов "Chessable Masters" онлайн турнирининг 2-дивизион баҳсларида иштирок этмоқда.
Кеча Абдусатторов мусобақа финалида рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва “Гранд финал” баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бугун, 7 апрель куни Нодирбек мусобақа гранд финалида Максим Вачиер-Лаграве билан куч синашади.

Яна бир истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев АҚШнинг Сент Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 36 минг АҚШ долларидан иборат “2023 SPRING CHESS CLASSIC” халқаро турнирида иштирок этмоқда.
Халқаро турнирнинг ”А” гуруҳидан жой олган гроссмейстеримиз 1-турда америкалик Кристофер Вужин Ю билан дурангга эришди.
Нодирбек 2-турда асли польшалик ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Дариуш Сверч билан куч синашади.
ЎзА