Нидерландияда давом этаётган “Tata Steel Chess” халқаро турнирининг “Мастерс” гуруҳидаги 9-тур ўйинлари якунланди.

Ушбу турда мусобақада етакчилик қилаётган истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ҳаракат қилди. Ушбу тўқнашув 9-турнинг энг узоқ давом этган беллашуви бўлди.   

Профессионал шахмат мусобақаларида ҳар икки шахматчи олти марта куч синашган. Учрашувларнинг биттасида Нодирбек ғалаба қозонган. 5 марта дуранг натижа қайд этилган. Бу галги баҳснинг 25-юришига келиб, 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони Н.Абдусатторов битта пиёда устунлигига эришди. Аммо, 33-юришда германиялик шахматчи ўртадаги фарқни тенглаштиришга муваффақ бўлди.  

Ўйиннинг 70-юриш ҳолатида Нодирбек битта пиёдани олдириб қўйди ва ниҳоят сўнгги юришларда кучларни тенглаштиришга эришди. Бу эса ҳар икки шахматчини муроса йўлини танлашига олиб келди. 1/2:1/2. Мазкур натижа Нодирбек Абдусатторовнинг умумий ҳисобда 6,5 очкога эга бўлган ҳолда етакчиликни сақлаб қолишини таъминлади.  

Қолган учрашувларда Пархам Магсудлу – Уэсли Со-½:½, Магнус Карлсен – Доммараю Гукеш-½:½, Рамешбабу Праггнананда – Фабиано Каруана-½:½, Эригаиси Арджун – Ричард Раппорт -0:1, Левон Аронян – Жорден Ван Форест- ½:½, Дин Лижэнь – Аниш Гири-0:1 натижалари қайд этилди.  

Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, ҳамюртимиз Абдусатторовдан кейинги ўринни 6 очко билан Аниш Гири банд этди. Ундан кейинги ўринлардан 5,5 очко билан Уэсли Со, 5 очкога эга Магнус Карлсен, Левон Аронян, Рамешбабу Праггнананда ва Фабиано Каруана жой олди.  

“Челленжер” гуруҳининг 9-тур учрашувида Ж.Синдоров оқ доналарда америкалик Мишра Абхиманю билан куч синашди. Шиддатли ўтган ўйинда Жавоҳир рақибини мағлуб этди ва очколари сонини 6 тага етказиб олди.  

Бугун, 25 январь куни халқаро турнирнинг “Мастерс” гуруҳида ўтадиган 10-тур ўйинида Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерацияси рейтингида 2-ўриндан жой олган хитойлик Дин Лижэнь билан тўқнаш келади. Жавоҳир Синдоров эса нидерландиялик Эрвин Л'Ами билан куч синашади.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Мураккаб баҳсда муҳим очко қўлга киритилди