Шахмат бўйича "Марказий Осиё кубоги" давом этмоқда
Фоторепортаж
Пойтахтимизда умумий мукофот жамғармаси 18 минг АҚШ доллари бўлган “Central Asia Chess Cup 2023” халқаро шахмат турнири давом этмоқда.
[gallery-10339]
Турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 57 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Мусобақанинг 6 та тури ортда қолди. Унинг натижаларига кўра, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Пешқадамдан кейинги ўринларни 7 шахматчи эгаллаган. Барчасида бир хил натижа: 4,5 очко. Улар Ортиқ Ниғматов, Саидакбар Сайдалиев, Бобир Сатторов (Ўзбекистон), Азамат Утегалиев, Рамазон Шалмаханов, Муртас Кашгалиев (Қозоғистон), Мустафахўжа Ҳусенхўжаев (Тожикистон). Қизлар орасида 4 очко билан Нилуфар Ёқуббоева (Ўзбекистон) пешқадамликни сақлаб турибди.
"Марказий Осиё кубоги" 24 январга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА