Шахбоз Олимпиадага йўлланма олди
Японияда ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё саралаш мусобақасида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Сув спорти, эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси ўқитувчиси ҳамда магистратура иккинчи босқич талабаси, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Шахбоз Холмирзаев "Токио–2020" Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Бу ҳақда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети матбуот хизмати хабар берди.