Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни комиссия раиси З.Низомхўжаев олиб борди.

Жорий йилнинг 9-10 сентябрь куни мазкур сиёсий партиялар томонидан тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилган эди. Сайлов кодексининг 39-моддасига биноан, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси қарори билан тузилган Экспертлар гуруҳи томонидан текширилди.  

 Қайд этиш жоиз, Эксперт гуруҳи аъзолари ҳар бир имзо варақасини визуал ўрганиш жараёнида, уларнинг тўғри тўлдирилганлигига, тузатишлар киритилганлигига, ўчириб ёзилган тузатишлар борлигига, турли шахслар томонидан тўлдирилганлигига, ўхшаш имзолар борлигига, тасдиқланган тузатишлар борлигига ва бошқаларга ўз эътиборини қаратишди.  

 Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳининг хулосасига асосан тақдим этилган имзо варақалари номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва қонун талабларига мос келади.   

Шундан келиб чиққан ҳолда, мажлис давомида мазкур партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонун талабларига мослиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ворисова Максуда Азизовна, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Мирзиёев Шавкат Миромонович Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.  

 Сайлов кодексининг 40-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда тегишли сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни номзоднинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва яшаш жойини, шунингдек, уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.  

 Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.  

 Қайд этилганидек, Сайлов кодексининг 33-моддаси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19-сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги қарорга мувофиқ, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда хорижий (халқаро) кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга. Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинганидан сўнг МСК хорижий давлатлар сайлов органлари ва халқаро ташкилотларга Ташқи ишлар вазирлиги орқали таклифнома юборади.  

 Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам сайловларда хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этиш истагини изҳор этиб, Ташқи ишлар вазирлигига сайловга камида ўн кун қолгунига қадар мурожаат этиши мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг ҳужжатларини илова қилган ҳолда МСКга тақдимнома киритади. МСК беш кунлик муддатда халқаро кузатувчиларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,  аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уларга мандат беради. Мандат халқаро кузатувчилар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун асос ҳисобланади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/acTYr0lXbUs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ Япония, Грузия, Россия Федерацияси, Татаристон ва Беларусь Республикаларидан 6 нафар хорижий кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва  Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган яна 5 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 23 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 930 нафарни ташкил этмоқда.  

Нурилло Насриев,  ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев, Мақсуда Ворисова ва Баҳром Абдуҳалимов президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказилди