Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси давом этмоқда. Йиғилишда ҳудудлардан вакиллар ҳам видеоалоқа орқали сўзга чиқишмоқда. Жумладан, Бўка туманидаги ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудида мактаб қуришда ёрдам берган фермер ҳақида маълумот берди.

Айтилишича, тумандаги «Навобод» маҳалласида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган. Мактаб қурилишида «Азим Муҳаммад» фермер хўжалиги раиси Рўзибой Ғойибов катта ташаббус ва ҳомийлик кўрсатган.

Шавкат Мирзиёев ушбу фермерни юксак давлат мукофотларидан бири билан тақдирлашини маълум қилди.

«Фарзандларимизнинг таълими ва тарбиясига эътибор берган мана шундай тадбиркор ва фермерларга ўз номимдан миннатдорлик билдираман. Улар бефарқ одамлар эмас. Эртага уларнинг номи тарихда қолади. Рўзибой ака, яна бир бор катта раҳмат сизга. Сизга ўхшаган фидойи инсонлар билан кўришишдан хурсанд бўламан доим», — деди давлатимиз раҳбари.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти беришини маълум қилди