Шатранж қаҳрамонлари – болалар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида “Ёш гроссмейстерлар” танлови ҳамда “Шатранж қаҳрамонлари” шахмат лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 5 августдаги “Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
[gallery-19920]
Ушбу лойиҳада катта майдонга шахмат доскаси чизилади ва шахмат доналари ўрнида болалар ҳаракатланади. Мазкур мусобақалар ўқувчиларни ақлий ривожлантириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА