Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда олди-сотди муносабатларида истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурияти юзага келяпти. Шундан келиб чиқиб, ушбу қонун лойиҳаси билан сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда. Бунда пеня суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосидан ортиқ бўлмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган сотувчи товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланяпти.  

Сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.  

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар томонидан берилган барча таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, асослилари ҳужжат матнида акс эттирилгани таъкидланди.  

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг қонуний манфаатларини истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.  

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар айрим нормалар бўйича саволларни ўртага ташлади. Жумладан, товар ўз вақтида топширилмагани, яъни хизматнинг бажарилмагани учун пеня тўлаш назарда тутилмоқда, аммо етказилган товар ўрнатиб берилиши лозим бўлган техника ва буюмлар бўлса, ўрнатиб берилмагани масаласи кўзда тутилмаган. Яна бир қатор саволларга соҳа мутасаддилари ва масъул қўмита вакиллари тегишли жавоблар қайтарди.  

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шартномадаги муддатларда товарни етказмаслик пеня тўлашга сабаб бўлади