Шарифа Давронова жаҳон чемпионатида финалга чиқди
Перуда енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси иштирок этди.
Чемпионатнинг уч ҳатлаб сакраш дастурида Шарифа Давронова 13.29 метр натижа қайд этиб, финал босқичига йўл олди ва 31 август куни жаҳон чемпионатининг медаллари учун курашадиган бўлди.
Афсуски, дунё биринчилигининг уч ҳатлаб сакраш баҳсида Хушноза Шавкатова, 400 метрга югуриш дастурида Жонбиби Ҳукмова чемпионатнинг финал босқичига чиқа олмади. Бугун, 29 август куни Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш, Нодир Норбоев эса ўнкурашнинг 5 та дастурида ўз омадини синаб кўради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА