Шахматчилар кутиб олинди
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жорий йилнинг 4-11 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ғарбий Осиё чемпионати иштирокчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Деҳлида бўлиб ўтган чемпионатда Ўзбекистон шарафини 11 нафар шахматчимиз ҳимоя қилди. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдумалик Абдусалимов ва Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳора Абдусатторова ҳам бор эди.
Мусобақа якунида терма жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.