Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Сегаза маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган шахс ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда тақиқланган материалларни томоша қилиши оқибатида радикал ғояларга берилиб, хориждаги террорчилик ташкилотлари ёлловчилари таъсирига тушган.

У Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида "Аҳли сунна эдитлар" номли гуруҳ очиб, ўзига "Абу Бакр" тахаллусини қўйган ҳолда фаолият юритган. Мазкур гуруҳга у ўзи билан бир мактабда ўқийдиган саккиз нафар тенгдошини ҳам қўшган ва улар билан "жиҳод" ҳамда "шаҳидлик" ҳақидаги ғояларни муҳокама қилган.

Текширувларга кўра, гуруҳ аъзолари хориждаги нотинч ҳудудларга чиқиб кетишни ҳам режалаштиришган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ноқонуний фаолиятга чек қўйилди. Гуруҳ аъзоларининг чет давлатларга чиқиб кетишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддаси учинчи қисми "г" банди ҳамда 244²-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида вояга етмаган шахс ўз ҳаракатларидан пушаймонлигини билдириб, бу йўлнинг хато эканини тан олган.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрихонда "жиҳод" тарғиботи билан шуғулланган вояга етмаган шахс фаолияти фош этилди