Шаҳар бошқарувида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ташаббуси (+видео)
Боку шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлган урбанизация муаммоларини муҳокама қилишда муҳим платформага айланди. Мазкур анжуманда уй-жой инқирози, иқлимга чидамли шаҳарлар, маҳаллий тажриба ва барқарор шаҳарсозлик ечимлари кенг муҳокама қилинди.
Форумнинг Етакчилар саммитида давлатимиз раҳбари ҳам нутқ сўзлаб, шаҳарларни барқарор ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибаларига урғу қаратди ҳамда бир қатор глобал ташаббусларни илгари сурди.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов ўз фикр-мулоҳазалари ва муносабатини билдирди.
Депутат қайд этганидек, Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, сезиларли натижаларга эришилмоқда. Президентимиз ўз нутқида мамлакатимиз тажрибаларини эътироф этиш баробарида бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Масалан, шаҳар бошқарувида сунъий интеллект ва рақамли трансформация имкониятларидан барча давлатлар тенг фойдаланиши учун халқаро “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузиш таклифи билдирилди.
Мазкур ташаббус бугунги кунда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратишда замонавий имкониятлардан фойдаланиш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YHIQ9Wb_0Uw" title="Shahar boshqaruvida sun’iy intellekt imkoniyatlaridan foydalanish tashabbusi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Комилова, Д.Ёқубов, И.Исматов (видео), ЎзА