“Шаффоф ранглар жилоси”
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Одилжон Умурзоқовнинг “Шаффоф ранглар жилоси” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
Институт таянч докторанти Умида Ахмадхўжаева ташаббуси ва кураторлигида ташкил этилган мазкур кўргазмада ижодкор рассомнинг акварел техникасидаги рангтасвир асарлари ўрин олган.

Ижодкор ўз асарларида гўёки рассом ўлароқ, болалик хотираларини, уни ҳайратлантирган жараёнларни эртакнамо манзара тасвири уйғунлигида катта маҳорат билан тасвирлаган.

Кўргазма мобайнида, рассом Одилжон Умурзоқовга институт ректорининг самимий табриги ва ташаккурномаси топширилди. Шунингдек, рассом билан елкадош бўлиб меҳнат фаолиятини олиб бораётган ижодкорлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва санъатшунослар сўзга чиқиб, ўзларининг самимий фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Гулноза Бобоева, ЎзА