Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан бунёдкорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, замонавий лойиҳалар ва тизимни такомиллаштиришга қаратилган вазифалар муҳокамасига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Даврон Адилов очиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

–Сўнгги йилларда Президентимиз бошчилигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасини тубдан такомиллаштириш, рақамлаштириш ва инновацияларни жорий этиш бўйича улкан ташаббуслар амалга оширилмоқда, –дейди Даврон Адилов. – Бу аввало, соҳада шаффофлик ва очиқликни таъминлаб, инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Маълумки, ҳар бир бино ёки иншоот инсон хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли қурилиш соҳасидаги техник меъёрлар ва нормативлар илмий асосланган бўлиши муҳим. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда техник меъёрлаш тизими тубдан янгиланиб, 1990 йиллардаги эски нормалар ўрнига замонавий миллий қурилиш нормалари жорий этилмоқда. Бу жараёнда халқаро тажрибалар, жумладан Еврокодлар талаблари босқичма-босқич имплементация қилинмоқда.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳозирда соҳадаги рақамли ислоҳотларнинг асосига айланди.

–Бугунги кунда тизим таркибида 24 та электрон платформа тўлиқ ишламоқда. Улар орасида dshk.shaffofqurilish.uz, tender.mc.uz, sert.mc.uz, lt.mc.uz, uy.shaffofqurilish.uz каби йирик лойиҳалар бор, – дейди Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази директори ўринбосари Элдор Сиддиқов. – Қисқача натижаларга назар ташлайдиган бўлсак, 3 миллиондан ортиқ ариза электрон кўринишда кўриб чиқилган. Бунинг натижасида 3,65 триллион сўм маблағ тежалган. Бугунги кунда 240 мингдан зиёд соҳа ходими рақамли хизматлардан фойдаланмоқда.  2 миллион фуқаро давлат хизматларига онлайн мурожаат қилган. 2025 йилда илк бор шаҳарсозлик ҳужжатларини таҳлил қилишда AI модули жорий этилди. У 103 мингдан ортиқ лойиҳа ҳужжатлари асосида ўқитилиб, хулосаларни 93 фоиз аниқлик билан шакллантиради.

Бу инновация инсон омилини камайтиради, хулосаларни тез ва юридик жиҳатдан тўғри тайёрлашга имкон беради. Шу тариқа, қарор қабул қилиш жараёнида шаффофлик ва самарадорлик таъминланмоқда.

– “Шаҳарсозлик кутубхонаси” ва “Давлат шаҳарсозлик кадастри” орқали фуқаролар энди ўз ҳудудининг реконструкция ёки реновацияга тушган-тушмаганини онлайн тарзда билиш имконига эга бўлди, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Мелиев. – Шунингдек, “Энергия аудити”, “Лойиҳалаш топшириғи” каби платформалар соҳада жавобгарлик ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқди. Сўнгги йилларда соҳада сертификатлаштирилган мутахассислар институти яратилди. Компетенцияни ривожлантириш институтида 2023 йилдан буён 13 мингдан ортиқ мутахассис малака ошириш курсларини тугатган. Барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, sert.mc.uz орқали амалга оширилади. Фақат 2024 йилнинг ўзида 7 минг 627 нафар, 2025 йилнинг 9 ойида эса 5 минг 713 нафар мутахассис қайта тайёрланди. Институтнинг Хитойнинг “Zhejiang Construction Institute” билан ҳамкорлиги натижасида 2026 йилда барча ўқув дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Семинар соҳа вакиллари учун фойдали мулоқот, фикр алмашиш ва тажриба ўрганиш майдони бўлиб хизмат қилди. Тадбир қатнашчилари қурилиш соҳасини янада такомиллаштириш, илмий ёндашувни кучайтириш ва рақамли ечимларни кенг қўллаш бўйича фикр билдирди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aAaFrvwD0KU" title="“Shaffof qurilish” 3,6 trillion so‘mni tejadi — soha to‘liq raqamlashtirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шаффоф қурилиш” 3,6 триллион сўмни тежади — соҳа тўлиқ рақамлаштирилмоқда (+видео)