Севил Йўлдошева Ҳиндистонда бош соврин учун ўйнайди
Ҳиндистонда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган нуфузли теннис турнирида ҳамюртимиз Севил Йўлдошева жуфтлик баҳсларида финалга йўл олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Севил Йўлдошева Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган W15 таснифидаги мазкур мусобақанинг жуфтликлар ўртасида германиялик теннисчи Анастасия Купарев билан тандем ҳосил қилди.
Севил ва Анастасия турнирнинг чорак финалида мезбон теннисчилар Аишвария Жадҳав ва Акрути Сонкусар жуфтлигини 1:6, 6:3, 10:5 ҳисобида таслим этди. Ярим финалда эса бошқа бир ҳиндистонлик теннисчилар Соҳа Содиқ ва Мадҳурима Савантни 6:4, 1:6, 10:3 ҳисобида енгди.
Шу тариқа, Севил Йўлдошева ҳамда Анастасия Купарев мусобақанинг финал босқичига йўл олди. Энди улар бош соврин учун ўтадиган сўнгги баҳсда қозоғистонлик Жибек Куламбаева ҳамда нейтрал теннисчи Екатерина Яшина дуэтига қарши куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА