Сеул марказида поезд издан чиқиб кетди
Камида 30 нафар йўлоқчи жароҳат олди, деб ёзмоқда Рёнхап агентлиги Корея республикаси миллий темирйўл корпорацияси (KORAIL) манбаларига таяниб.
"Сеул марказида поезд издан чиқиб кетди, натижада 30 нафар йўловчи турли даражада жароҳат олди", – дейилади хабарда.
KORAIL тарқатган манбада айтилишича, жабр кўрганларнинг кўпчилиги енгил жароҳат олган. Ҳалокат пайтида поездда жами 275 нафар йўловчи бўлган.
Ҳодиса оқшом пайтида поезд шаҳар марказий бекатларининг бирига келиб тўхтаганда рўй бергани айтилмоқда. Аниқлик киритилишича, олтита, жумладан бешта йўловчи вагон рельсдан чиқиб кетган.
Рёнхап агентлигининг ёзишича, ҳалокат туфайли ушбу йўналишдаги поездлар ҳаракати бир соатдан ортиқ тўхтаб қолган.