Серёғин кунларда ғўзанинг ўсишини бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Сўнгги йилларда серёғин кунлар, ҳаво ҳароратининг ўзгарувчан келиши ҳамда зараркунандаларнинг кўпайиши ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда фермер ва деҳқонлар учун илмий асосланган, амалий тавсиялар муҳим аҳамият касб этади.
Айни мақсадда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси томонидан Ғўза парваришида ўсишни бошқарувчи препаратларни самарали қўллаш ҳамда шира, трипс ва ўргимчакдан ҳимоя қилиш чоралари бўйича тавсия ишлаб чиқилди.
Мазкур қўлланмада ғўзанинг ривожланишини жадаллаштириш, ҳосилдорликни ошириш, биостимуляторлардан тўғри фойдаланиш, шунингдек, зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик ва кимёвий кураш чоралари бўйича амалий маълумотлар жамланган.
Ушбу қўлланмада берилган илмий асосланган тавсиялар ғўза парваришини тўғри ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда зараркунандаларга қарши самарали курашишда мухим дастуриламал ҳисобланади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА