Францияда ўтаётган “Париж-2024” Паралимпия ўйинларининг пара ўқ отиш дастурида (P4) 50 метр масофада тўппончадан ўқ отиш бўйича саралаш босқичи якунланди.
Мазкур мусобақада Сервер Ибрагимова ва Шаҳноза Мамажонова мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди. Унда Сервер 548 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринни эгаллади ва финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Афсуски, Феруза 517 очко билан 21-ўриндан жой олди ҳамда финал босқичига чиқа олмади.
Энди С.Ибрагимов мамлакатимиз вақти билан соат 15:15 да сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА