Сенегал вазирларнинг чет элга хизмат сафарини тақиқлади
Сенегал ҳукумати вазирларнинг чет элга хизмат сафарини ман этди. Бу дунё мамлакатлари орасида шундай қарор чиқарилган илк ҳолатдир.
Айни қадам Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги уруш туфайли юзага келган энергетика инқирозига жавоб сифатида кўриляпти. Бош вазир Усмон Сонко фақат ўта зарур расмий сафарларга рухсат берилишини таъкидлади.
Мазкур чорадан кўзланган мақсад давлат харажатини кескин камайтиришдир. Қолаверса, нефть нархи сезиларли даражада ошиши ҳам вазиятни мураккаблаштиргани айтилмоқда. Зеро, нефть импорт қилувчи Сенегал кутилмаганда ҳозирги инқироздан жиддий зарар кўрган.
С.Раҳимов, ЎзА