Сенатор сайловчилар муаммоларни ўрганди
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Чўллиев халқ депутатлари Қоракўл тумани кенгаши депутатлари билан учрашди.
Учрашувда туманда амалга оширилаётган ишларда депутатлик назоратини олиб бориш, халқ вакилларининг олдидаги вазифаларга алоҳида тўхталди. Маҳаллий кенгаш депутатлари билан суҳбатда депутатлик мақомини ошириш юзасидан қонунчиликдаги ислоҳотлар, бугунги кундаги халқ вакили олдидаги муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Халқ депутатлари Олот тумани кенгаши доимий комиссия раислари билан учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва қарорлар, Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши регламенти ва доимий комиссиялар низомидаги ўзгаришлар тўғрисида сўз борди.


Сенатор ўзи депутатликка сайланган ҳудуд Бунёдкор ва Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан ҳам учрашди. Туманда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди.


Зариф Комилов, ЎзА