Тошкент шаҳрида 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.    

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.  

Сайлов кодексига мувофиқ мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев очди.  

Олий Мажлис Сенатини шакллантириш жараёни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда такомиллаштирилган миллий сайлов қонунчилиги талабларига биноан очиқлик ва ошкоралик каби демократик тамойиллар асосида амалга оширилди.  

Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланди. 

Юқори палатанинг 9 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги фармони билан тайинланди.  

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси шу йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг барча аъзоларини рўйхатга олди.    

Мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва  хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда. 

Мажлис давом этмоқда.  

Отабек МИРСОАТОВ(сурат),ЎзА  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг биринчи мажлиси бошланди