Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлис кун тартибига ўндан ортиқ масала киритилган бўлиб, шундан еттитаси қонунлардир.
Жумладан, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”, “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилмоқда.
Сенаторлар, шунингдек, молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахборотини эшитади.
Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Сенатда кўрилаётган масалалар моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил хабарлар берамиз. Бизни кузатиб боринг!