Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари жорий йил февраль ойида Хоразм вилоятида маҳаллий йўлларнинг ҳолатини ўрганган.

Ўрганишларда 2022-2024 йилларда вилоятда 3 минг 62 км йўл ва 64  кўприк қурилгани, реконструкция қилингани ва таъмирлангани аниқланган. Бундан ташқари, “Ташаббусли бюджет” доирасида 2022-2024 йилларда 140  лойиҳа учун 131,3 миллиард сўм ажратилган ҳамда 193,2 км йўллар таъмирланган.

Бироқ, аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар, жойлардаги ўрганишлар, тармоққа оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда вилоятда тизимли муаммо ҳамда камчиликлар мавжудлигини кўрсатган. Жумладан, бугунги кунда вилоятдаги 9 минг 25 км умумий фойдаланишдаги ҳамда ички хўжаликлараро йўлларнинг 3 минг 17 км  қисми ёки 33,3 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Вилоятдаги 1 минг 612 кўприкнинг 648 таси ёки 40 фоизи таъмирталаб, 213 таси ёки 13 фоизи эса яроқсиз ва авария ҳолатида. 

Қўмитанинг навбатдаги йиғилишида ўрганиш натижалари таҳлил қилинди. Сифатсиз йўл қуришнинг олдини олиш борасида парламент назоратини кучайтириш мақсадида Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳамда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбариятининг ахбороти эшитилди.

Молиялаштириш етарли даражада эмаслиги, белгиланган меъёрдан ортиқ юк ташилаётгани асосий муаммолардан бири сифатида кўрсатилди. Масалан, 2024 йилда талаб этиладиган маблағнинг фақат 26 фоизи ажратилган, юк машиналарининг қарийб 30 фоизи меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланган. 

Мажлисда ушбу муаммоларни бартараф этиш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, транспорт воситалари учун махсус талаблар белгилаш, қурилиш ҳужжатларини янгилаш каби чоралар назарда тутилган қарор қабул қилинди.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди. 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга энергия ресурсларини кам миқдорда талон-торож қилиш ва ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия ходимининг қонуний талабини бажармаслик учун жазо чоралари кучайтирилиши белгиланмоқда.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга эса сотувчининг шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида бажаришини таъминловчи норма киритилмоқда. Яъни, товар ўз вақтида етказиб берилмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмнинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаш мажбурияти белгиланади. Пеня умумий суммаси товар баҳосидан ошмаслиги шарт.

[gallery-23505]

“Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонунда йодланган туздан мажбурий фойдаланиш, уни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу соҳадаги ваколатларига аниқлик киритиш назарда тутилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши қонун устуворлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат ўрганиши: Хоразм вилоятида йўлларнинг 33,3 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган