Болаларнинг саломатлиги уларнинг соғлом овқатланишига бевосита боғлиқ. Бироқ, болаларни боғчада талаб даражасида овқатлантирмаслик, энг ёмони, уларнинг заҳарланиш ҳолатлари учраётганини кечириб бўлмайди. Бу кенг жамоатчиликнинг эътирози ва муҳокамаларига ҳам сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида шу масалага эътибор қаратилди. Сенаторлар, тегишли вазирлик ва идора раҳбарлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш тизимидаги муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи олдида турган вазифалар кўриб чиқилди.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқарган йиғилишда 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилгани қайд этилди.

Ўша йили республика бўйича жами 5 минг 211 мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 28 мингдан ошди. Мазкур муассасаларда болалар қамрови 708 минг нафардан қарийб 2 миллион нафарга етди.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатимизда 6,3 минг давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатиб, уларда 1 миллион 276 минг бола қамраб олинди. 1 минг 185 давлат мактабгача таълим ташкилотида овқатланиш аутсорсинг усулида ташкил этилган бўлса, 5 минг 145 таси ўз ошхонасига эга.

Сенат раиси Т.Норбоева тизимдаги ютуқлар билан бирга қатор камчиликларга йўл қўйилганини санаб ўтди. Хусусан, болаларни аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этишда жиддий хатоликлар мавжуд. Масалан, уларни назорат қилиш механизмлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, овқатлантириш тизимида инсон омилининг юқорилиги коррупциянинг ривожланишига сабаб бўлмоқда.

«Ҳокимликлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари пасайтириб қайд этилмоқда. Бу етказиб бериладиган маҳсулот сифатининг пасайишига ёки ҳажмининг камайишига олиб келмоқда. Туман МТБ мутахассислари, давлат МТТ директорлари ва бошқа ходимлар овқатлантириш билан боғлиқ лавозим мажбуриятларини ҳамда ҳуқуқларини билмайди», деди Танзила Норбоева.

Йиғилишда мазкур масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари ҳам эшитилди.

Қайд этилган муаммолардан келиб чиқиб таҳлилий материал тайёрлаш зарур эканлиги таъкидланди ва унда ўз аксини топиши лозим бўлган маълумотлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди.

Жумладан, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлигига болаларни мавсумга мос равишда овқатлантириш, уларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун ягона мавсумий таомномалар ишлаб чиқиш ва мазкур таомнома бўйича бир бола учун сарфланадиган бир йиллик маблағ миқдорини ҳисоблаш топшириғи берилди.

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасига ишчи гуруҳ йиғилишини ташкил этиш ва уни ўтказиш юклатилди. Мазкур ишчи гуруҳ Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддатда умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Сенатга киритиш зарурлиги белгиланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: давлат болалар боғчаларидаги овқатланиш аҳволи бўйича назорат ўрнатилади