Семинар: ҳисобчи ва иқтисодчилар учун янги билимлар
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоят бўлими унинг туман, шаҳар бўлимларида ҳисобчи ва иқтисодчи лавозимида ишлаётган ходимлар учун "Рақамли иқтисодиётда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни замонавий дастурлар асосида юритишнинг моҳияти ва афзалликлари" мавзусида икки кунлик семинар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан ишлаш, адлия ва солиқ ҳисоботларини юритиш, тизимда меҳнат муносабатларини тўғри шакллантиришда 1UZ бухгалтерия дастурининг афзалликлари ҳақида сўз юритилди.

– Семинар янги билимлар олиш имкониятини берди, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бош ҳисобчиси Жаҳонгир Раджабов. – Бухгалтерия соҳасидаги турли тушунмовчилик ва чалкашликларга ечим изладик, келгусидаги иш фаолиятимизни тартибга солишда муҳим маълумотларга эга бўлдик. Чунки ҳар бир ҳужжат ҳисобли. Уни юритишда чалкашликка йўл қўйиб бўлмайди. Кичкина адашиш ҳам, кутилмаганда турли муаммоларни келтириб чиқаради. Бу эса қонун бузилишларга сабаб бўлади.

Семинарда улар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Иштирокчилар махсус сертификатларни қўлга киритди.
ЎзА