English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Sell America” ваҳимаси бозорларни ларзага солди

Президент Дональд Трампнинг Гренландия билан боғлиқ кескин баёноти ва Европага нисбатан тариф таҳдиди глобал молия бозорида янги ваҳима келтириб чиқарди. Натижада Осиё фонд бозорлари кетма-кет учинчи кун пасайишда давом этди. Бу ҳақда “Reuters” ёзган.

Сармоядорлар Вашингтонни ишончсиз ҳамкор сифатида кўра бошлади. Бозор тилида бу ҳолат “Sell America” — яъни АҚШ активидан оммавий чиқиш жараёни, деб аталмоқда. Бундай кайфият сабаб доллар сўнгги бир ойдаги энг кучли қадрсизланишни бошдан кечирди.

Хавотир кучайган сари инвесторлар анъанавий “хавфсиз бандаргоҳ”лар — олтин ва кумушга юзланди. Қимматбаҳо металлар нархи тарихий рекордни янгилади.

Мутахассислар фикрича, бозор Трамп сиёсатини ўзига қарши ишлаётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган стратегия сифатида қабул қилмоқда. Президент эса аксинча, Гренландия масаласида ортга йўл йўқлигини айтиб, ҳатто куч ишлатиш эҳтимолини ҳам истисно этмаган. Бу баёнотлар Европа билан савдо уруши қайта тикланишидан қўрқувни кучайтирди.

Шу аснода Европа Иттифоқи пайшанба куни Брюсселда фавқулодда саммит ўтказиб, Вашингтонга жавоб чораларини муҳокама қилмоқчи. АҚШ – ЕИ ўртасидаги кўп йиллик иттифоқ илк бор жиддий синовдан ўтмоқда.

Осиё бозорларида Япония индекси кескин тушди, Европа фьючерслари ҳам қизил ҳудудда. АҚШ фонд бозори эса кескин қулашдан кейин вақтинча нафас ростлади, аммо беқарорлик сақланиб қолмоқда.

Валюта бозорида доллар заифлашди, йена ва швейцар франки мустаҳкамланди. Нефть нархи пасайиб, глобал иқтисодий секинлашув хатарини янада кучайтирди.

Бугун барча нигоҳлар Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумига қаратилган. Трампнинг навбатдаги чиқиши бозорлар учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Акс ҳолда, глобал молия тизимидаги беқарорлик янада чуқурлашиши эҳтимоли юқори.

Мусулмон Зиё, ЎзА