Жиззах шаҳрида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2021 йил якуни бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилганидан сўнг давлат фуқаролик хизматида кадрлар сиёсатида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олдига қўйилган вазифалар ижроси натижадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш амалиёти 2021 йилнинг бошидан тизимли равишда жорий этилди.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ҳудудлардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотларни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш юзасидан фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилди. Мазкур қарорга мувофиқ, ҳозирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2021 йил якуни бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Хусусан агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан  вилоят секторлари котиблари иштирокида семинар ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари фаолиятининг 10 ойлик рейтинг натижалари, йўл қўйилган хато ва камчиликлари ҳамда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

 Агентликнинг Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Бахром Яхшибоев томонидан иштирокчиларга 2021 йил якуни бўйича секторлар фаолиятини баҳолашда фойдаланиладиган индикаторлар мазмун-моҳияти, уларни шакллантириш механизмлари ва ҳисоблаш тартиби, ижтимоий сўровнома натижалари ҳамда шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарларининг билими ва касбий салоҳиятини баҳолаш тартиблари, улар фаолияти натижадорлигини баҳолашда вилоят сектор раҳбарлари иштироки хусусида батафсил тушунтиришлар берилди. 

Муҳокама сўнггида рейтинг тизимидаги баҳолаш индикаторлари ҳаққонийлигини таъминлаш юзасидан тизимли назорат ўрнатиш ва барча туман ва шаҳар секторлари раҳбарларининг фаолият самарадорлигига эришишда масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди. 

А.ҚАЮМОВ,  
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Секторлар фаолиятини баҳолашга тайёргарлик