Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Косон туманида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Косон туманида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имкониятлар яратиш, уларни касбга йўналтириш, ташаббусларини рағбатлантириш, бандлигини таъминлаш, таълим олишга ва касб эгаллашга бўлган талабини ўрганиб, мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадига қаратилган учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтди.
Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббуслар, муаммолар билан вилоят 4-сектор раҳбарига мурожаат қилди.
–Миллий ҳунармандчиликнинг заргарлик ва замонавий кийимларга безак бериш йўналиши билан шуғулланаман, - дейди Руҳшонабону Шавкатова. – Шунингдек, 15 нафар тенгдошимга ҳунармандчилик борасида ўз билганларимни ўргатяпман. Тадбирда келгусида фаолиятимни кенгайтириш юзасидан мурожаат қилдим. Менга кредит ва жой масаласида ёрдам бериладиган бўлди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларидан Умурзоқ Файзуллаев тикув цехи очиш учун банкдан кредит олиш, Руҳшона Раҳмиддинова ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйиш, 10-синф ўқувчиси Жасмина Тўраева ўзи ўқийдиган мактабда маданият ва спорт тадбирларини ўтказиш учун зарур анжомлар берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбирда ёшлар томонидан билдирилган шу каби мурожаат ва таклифлар вилоят 4-сектор бошлиғи томонидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳал этиш учун алоҳида назоратга олинди.
Учрашув сўнггида ўз муваффақиятлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган фаол ёшларга бадиий китоблар ва бошқа эсдалик совғалари туҳфа қилинди.