Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов Ургут туманида сайёр қабул ўтказди.

Туман ҳокимлиги, Президент Халқ қабулхонаси масъуллари иштирокида ўтказилган қабулда ургутликлар маҳаллалар ички йўлларини таъмирлаш, мактаблар учун қўшимча синфхоналар қуриш ва боғчалар ташкил этиш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, суюлтирилган газ баллонларни етказиб бериш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилди. 

Ҳар бир мурожаат юзасидан масъуллар белгиланиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Жойида ўрганиш талаб қиладиган масалалар бўйича мутасаддилар олдига вазифалар қўйилди.

[gallery-23027]

– Маҳалламиздаги ички йўлларни таъмирлаш, эскирган симёғочларни алмаштириш юзасидан сенаторга мурожаат қилдим, – дейди Ялпоқтепа маҳалласида яшовчи Асли Исрофилов. – Шунингдек, маҳалламизга яқин ҳудудда мактаб ташкил этиш бўйича таклифимизни билдирдик. Йўл ва симёғоч масаласи туман ҳокимлиги томонидан ҳал этилиши белгиланди. Мактаб масаласи ўрганилиб, кейинги йиллар дастурига таклиф берилиши айтилди.

Қабул давомида А.Кўчимов Олий Мажлис Сенатининг яқинда ўтказилган ялпи мажлисида муҳокама этилган масалалар, маъқулланган қонунлар ҳақида ҳам сўз юритиб, уларнинг аҳамиятига тўхталди.

Тадбирда А.Кўчимов ва самарқандлик таниқли ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев бугунги кунда аҳоли томонидан кенг муҳокама қилинаётган тўй ва бошқа маросимларни ихчам, камхарж қилиб ўтказиш юзасидан ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, қабулга келган фуқароларга ижодкорларнинг янги китоблари тақдим этилди.

Ургутга сафари давомида Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдусаид Кўчимов туман ахборот- кутубхона марказида китобхонлик ҳафталиги доирасида ташкил этилган маърифий тадбирда ҳам иштирок этди ва кутубхонага ўз асарларидан совға қилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда мурожаатчиларга китоб совға қилинди