Сайёр қабул: фуқаролар муаммолари ечим топмоқда
Жиззах вилояти суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан Бахмал туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоят судлари томонидан жами 6 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Ана шу мурожаатларнинг 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 2 таси жойида ижобий ҳал этилди.

– Ушбу сайёр қабулга Солиқ органи томонидан менга нисбатан қўлланилган 3 миллион 400 минг сўмлик жарима жазосининг миқдорини камайтириш ҳақида илтимоснома киритган эдим, – дейди Бахмал туманида истиқомат қилувчи фуқаро Умирзоқ Қобилов. – Мурожаатим сайёр суд тартибида кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Бу менинг оилавий бюджетимга катта енгиллик бўлди.

А.Қаюмов, ЎзА.