Куни кеча Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят, шаҳар туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, мутасадди ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари онлайн ва оффлайн тарзда иштирок этишди.

Мажлисда вилоятдаги жиноятчилик ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларнинг асосий сабаблари таҳлил қилинди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш, профилактика чора-тадбирларини кучайтириш, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган истиқболли режа ва чоралар белгиланди.

Тадбир давомида жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, жиноятчиликка қарши тизимли ва манзилли ёндашувни шакллантириш зарурлиги қатъий таъкидланди. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш, ёшлар ва аёллар билан профилактик ишларда янгича механизмларни жорий этиш бўйича мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, мажлисда коррупция ҳолатлари бўйича муҳокама ҳам танқидий руҳда ўтди. Жумладан, кадрларни ишга қабул қилишда ноқонуний талаблар қўйилиши, манфаатлар тўқнашуви, очиқлик ва ошкораликнинг етишмаслиги, давлат харидларида шаффофликнинг таъминланмаганлиги каби салбий ҳолатлар танқид остига олинди. Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик билан ноқонуний шуғулланиши ва манфаатлар тўқнашувидан дарак берадиган бошқа ҳолатларга ҳам эътибор қаратилди.

Кадрларни очиқ ва ошкора танлов асосида саралаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жиноятчилик профилактикасини кучайтириш, ахборот тизимларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида коррупцияни камайтиришга доир аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Жиззах вилоятида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар устидан доимий назорат олиб бориш, “Йўл харитаси” асосида аниқ механизмларни жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш бўйича тизимли ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ички ишлар органлари раҳбарларига, шунингдек, хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда банклар соҳасидаги раҳбарларга интизомий жазо чораларини кўриш, зарур ҳолларда эса лавозимдан озод қилишга доир кўрсатмалар берилди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг сайёр мажлисида Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сўзга чиқди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр мажлисда интизомий чоралар кўрилади