Сайёҳлар келиши кўпаймоқда
Жиззахда вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси Буюк Британиянинг “PEARSON” компанияси вакиллари ҳамда ҳудудда фаолият олиб бораётган меҳмонхона раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Жиззахда вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси Буюк Британиянинг “PEARSON” компанияси вакиллари ҳамда ҳудудда фаолият олиб бораётган меҳмонхона раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятга келган хорижий сайёҳлар сони 7 минг 500 нафардан ошган. Бу кўрсаткич бундан уч йил аввалгига нисбатан деярли икки баравар кўп.
Семинарда вилоятга келаётган сайёҳлар сони ортаётгани туфайли уларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, меҳмонхоналар тармоғини кенгайтириш, соҳада кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Туризм соҳасининг ривожида соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ва сервис хизматлари сифатини яхшилашга туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётир. Шу мақсадда меҳмон уйлари эгаларини ўқитиш, меҳмонхона ва хостеллардаги ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлари давомий ташкил этилмоқда.
Ушбу семинар ҳам шу мақсадда ўтказилди. Унда бу йўналишда хорижий компанияларнинг тажрибаси билан танишиш иштирокчилар учун янада фойдали бўлди.