Қиш қишлигини қилмоқда. Аномал совуқ барчани шошириб қўйди. Бироқ узоқ йиллардан буён қишнинг изғиринию, совуқнинг заҳрини енгиб яшаётган тоғликлар бу совуқни ва ёғаётган қорни хуш кайфият билан қарши олмоқда.

Қашқадарё вилояти Китоб туманига қарашли Аспидухтар қишлоғи ҳам пурвиқор тоғлар этагида  жойлашган. Ушбу қишлоқни ўраб турган тоғларга қарийб 50 сантиметр қор ёққан. Фотомухбир билан ушбу қишлоқ одамлари ҳаёти билан танишиш мақсадида йўлга отландик.  

Туман марказидан қарийб 70 километр узоқликда жойлашган Аспидухтар қишлоғи тоғнинг юқори қисмида жойлашгани боис, доимгидек йўл машаққати бор. Аммо йўлтанламас “Нива” машинаси манзилимизга етиб боришни осонлаштирди. Ушбу манзилда қиш фасли камида олти ой давом этади. Айни пайтда қишнинг чилласи. Қишлоқ ва унинг атрофи қалин қор билан қопланган.  

[gallery-10350]

Асосан чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик билан тирикчилик қиладиган аспидухтарликлар учун бундай пайтларда биттагина муаммо, у ҳам бўлса қор босиб қолган йўлларни қордан тозалаш ҳисобланади. Албатта бу муаммо бугун пайдо бўлаётгани йўқ. Боиси тоғдаги қишлоқларга олиб борувчи йўлларни қордан тозалаш ҳар йилги муаммо. Китоб тумани ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўрган. Биз борган кун ҳам туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва Кўҳсор МФЙ раиси ҳамкорликда йўлларни қордан тозалаш ишлари билан машғул экан. Тозаланган йўлда эса манзилга етишимиз осонлашди.  

– Маҳалламизга 5 та Жовуз, Деновбола, Матмон, Аспидухтар ва Шут қишлоқлари қарайди ва уларда 1163 та хонадон, 6200 нафар аҳоли яшайди, – дейди Кўҳсор МФЙ раиси Салим Норимов. – Аномал совуқ муносабати билан қалин қор ёғиши натижасида тоғ йўллари ёпилиб қолган эди. Маҳалламизга ажратилган махсус “Дизел” техникамиз бор. Туман масъуллари ёқилғидан ёрдам беришди. Йўлларимизни тозаладик. Қишлоқлараро техникаларда ҳаракатланиш яхшиланди. Очиғи, йўлларимизнинг ҳолати қор қопламаган пайтда ҳам яхши эмас. Кўп қисми таъмирталаб. Насиб этса туман раҳбарларимиз йўлларимизнинг таъмирланишига ҳам ёрдам берса нур устига аъло нур бўларди.  

Ниҳоят Аспидухтар қишлоғидамиз. Қалин қор ҳудудга янада ўзгача ҳусн бағишлаган. Новлардан оқаётиб музлаган “сумалаклар” офтоб тиғида жилоланади. Қалин қор остидан бўлсада, ўзларига йўл топган жилғалар ўйноқи шилдирайди. Уйларнинг томидаги мўрилардан осмонга паровоз каби тутун ўрлайди. Қўй-қўзиларни суғоришни мақсад қилган чўпон пастдаги булоқ томон эниб боради. Олмазордаги олма дарахтлари ҳам совуқдан белигача қор тагига кириб олган, гўё устига кўрпа ёпингандек. Қўлига тўрва, бошига тугун ортиб олган, боши ва елкаси узра ёпиниб олган фақатгина тоғликларга хос миллий либос – сарпўши ярашиб турган хотинлар йўл четидан меҳмондорчиликка, емга тўйиб, депсиниб турган жийронини миниб олган тоғ йигитлари кўпкарига шошилади...  

– Қиш фасли узоқ давом этгани боис кўпчилик уйда бекор бўлиб қолади, – дейди Раҳматилла Назриддинов. – Қанча қор ёғса шунча хурсанд бўламиз, биз тоғликлар. Чунки бу барака. Мўл-кўлчилик. Ерлар серҳосил бўлади. Боғларимиз ҳосили юқори бўлади. Чорвамиз ўтга тўяди. Шукрки, бугун ҳамма шароит бор. Мана туман раҳбаримиз ташаббуси билан йўлимизгача қордан тозалаб берилмоқда. Бир пайтлар тоғларга қор тушиши билан йўллар ёпилган, шу билан эрта баҳоргача олти ойлаб пастга тушмаганмиз. Зарурат бўлганда от-эшаклар ёрдамида бир амаллаб неча кун деганда тушиб борардик.  

Қор ёғаркан, аспидухтарлик тажрибали деҳқонлар кун чиқар томондаги тоғ чўққисига термилади. Икки тоғ ўртасида ота-боболари белгилаб берган дара бор. Ўша дара қордан тўлсагина кейинги йил ҳосил мўл бўлади. Биз ҳам уларнинг ортидан дарага кўз тикдик, ҳали тўлмаган, лекин уларнинг айтишича, ҳали эрта. Аслида асосий қорлар февраль ойида ёғади. Шу ҳисобга олинса умид бор.  

Ҳудудда асосан тожикзабон аҳоли истиқомат қилади. “Аспидухтар” сўзи ҳам тожикчадан таржима қилганда “отлиқ қиз” деган маънони англатар экан. Қишлоқда ажойиботлар кўп. Улардан бири “Чашмаи сафид” деб аталувчи булоқдир. Ҳикматларга бой бўлган ушбу булоқдан ёзда муздек, қишда эса илиққина шифобахш сув ер қаридан отилиб чиқади. Бутун қишлоқ аҳли шу булоқ сувидан истеъмол қилади. Биз ҳам булоқ сувидан қониб ичдик. Ростдан ҳарорати илиқ. Шаҳарлардаги қадоқланган сувлар орасидан ҳам бунақа таъмни топиш қийин.  

Доим тоғликлар ҳаётидан бирор лавҳа қилиш учун тоғ қишлоқларига борганимизда тоғ аҳолисининг гавжум шаҳарларни аллақачон тарк этган, самимийлиги, соддадиллиги, меҳмондўстлиги ўзига тортади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Шу ерлик Раҳматилла ака Назриддинов қўярда-қўймай: “Шунча йўл босиб қишлоғимизга келибсиз, бундай шароитларда ҳамма ҳам қишлоғимизгача етиб келавермайди, меҳмон бўлмасдан кетмайсиз” дея уйига меҳмонга чорлади.  

Ноилож кирдик. Тоғда хабарлар тез тарқалади. Бир пастда уй қўни-қўшнилар билан тўлиб қолди. Мезбон топганини дастурхонга қўяди. Тоғ ўригидан тайёрланган мураббо, тишлаганда карсиллаб суви сачраб кетадиган олмаларнинг таъми оғзимизда қолди. Гурунглар авжига чиқди. Англашилгани, бугун тоғликларнинг кайфияти яхши. Айтаётган ҳар бир гапида шукроналик, ҳаётдан, сиёсатдан розилик туйғулари ҳукмрон. Шундай машаққатли тоғ шароитида яшаётган бўлсада, нолиган кишини кўрмадик.  

Атроф қалин қор бўлсада, кун илиқ, одам совуқ қотмайди. Бу эса тоғлиқ болажонларнинг завқига завқ қўшади. Мазза қилиб қорбўрон ўйнашади. Қўшиқлар айтиб қувнашади. Мезбоннинг Ганжина исмли набираси, мухбирлар кўп келади шекилли, улар яна келса айтиб бераман, дея ёдлаган шеърини тингладик.  

Ассалом дўстларим қорларга қаранг,  

Ажойиб, ғаройиб тоғларга қаранг.  

Жаннатмакон боғлари, ҳам инсонлари,  

Азизлар сеҳрли ғорларга қаранг...  

Ганжинанинг мурғак қалбида ҳузур ва қувноқлик бизга ҳам кўчди. Ҳақиқий тоғ қизи. У учун қишлоғидан севимли маскан йўқ. Қишлоғига бўлган муҳаббати уни ижодкорликка ундаган. Аслида тоғлар ва бу ердаги ҳаёт ижод уммони. Тоғдан қайтар эканмиз, такрорланмас таскинлик олдик. Фараҳбахш туйғулар вужудимизни қоплади.  

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саёҳат манзиллари: Аспидухтар қишлоғига борганмисиз?