Сайловолди тарғибот тадбирлари
Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида сайлов ва уни ўтказиш тартиблари, сайлов жараёни ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумот берилаётир.
Ана шундай сайловолди тарғибот тадбирлари вилоят адлия бошқармаси ҳамда Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги 5-умумтаълим мактаби биносида ўтказилди.
Унда, адлия, маҳаллий ҳокимлик, сайловларда иштирок этиши кутилаётган 5 та сиёсий партия вакиллари, маҳалла фаоллари ва шу мактабнинг ўқитувчи ҳамда бу йилги сайловларда илк бор иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган 11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Вилоят ва Ширин шаҳар адлия бўлими ходимлари, шаҳар ҳокимлиги ҳамда мавжуд 5 та сиёсий партия вакиллари ҳамкорлигида 2-умумтаълим мактабида ҳам сайловолди давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу тадбирларда жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловнинг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирларда иштирокчиларнинг кўплаб саволларига мутахассислар батафсил жавоб берди.
Сайловолди тадбирлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.