Сайловга тайёргарлик жадаллашмоқда
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши навбатдаги сайловолди тадбирини ўтказди.
Сайлов – 2019
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши навбатдаги сайловолди тадбирини ўтказди.
Тадбирда таъкидланганидек, бу йилги сайлов кампанияси “Янги Ўзбекистон, янги сайлов” шиори остида бўлиб ўтади. Партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирмоқда. “Инсон ўзгарса – жамият ўзгаради” шиори остида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим ва тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий қадриятларни аҳоли орасида кенг татбиқ этиш партиянинг устувор мақсадларидан саналади.

“Миллий тикланиш” демократик партияси мамлакатимизда аҳоли ўртасида миллий ўзликни англаш ҳиссини ўстиришга ҳаракат қилар экан, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг миқё¬сда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келмоқда.
Айни кунларда партия ташкилотлари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари!” шиори остида турли тарғибот тадбирлари, акциялар ўтказилмоқда.
Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.